Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Ҳакимий финалда ўйнайдими?

Баҳо:
+1 | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийнинг тикланиш жараёни ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Таниқли журналист Фабрис Хокинснинг таъкидлашича, марокашлик футболчи Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финал учрашувига тўлиқ тайёр бўлади. Ўйин 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади.

Ҳакимий апрель ойи охирида сафдан чиққан эди ва «ПСЖ»нинг сўнгги икки ўйинини, жумладан, Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юборди. Умуман олганда, ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 9 та голли узатмани ёздириб қўйди.

«Арсенал»га қарши баҳсда парижликлар чемпионлик унвонини ҳимоя қилишади, чунки ўтган мавсумда айнан улар Чемпионлар лигаси ғолибига айланишган эди.

Киритилди: 14:59, 09.05.2026.
Ўқилди: 941 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик