Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

ЕЧЛнинг 2026/2027 йилги мавсуми учун 14 та иштирокчи номи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Европанинг энг нуфузли клублар турнири — Чемпионлар лигасининг янги мавсуми учун йўлланмалар ўз эгаларини топишда давом этмоқда. Ҳозирга келиб, турнирнинг асосий босқичида иштирок этадиган 14 та жамоа номи маълум бўлди.

Кеча Франциянинг «Ланс» жамоаси ушбу рўйхатга қўшилган 14-иштирокчига айланди. Қуйида айни дамда мусобақа йўлланмасини нақд қилиб қўйган клублар билан танишишингиз мумкин:

  • Англия: «Арсенал», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед»;

  • Испания: «Барселона», «Реал», «Вильярреал», «Атлетико»;

  • Германия: «Бавария», «Боруссия» Дортмунд;

  • Франция: «ПСЖ», «Ланс»;

  • Италия: «Интер»;

  • Португалия: «Порту»;

  • Нидерландия: ПСВ.

Мавсум якунига кўра, жами 29 та жамоа мусобақага тўғридан-тўғри йўлланма олади. Қолган 7 та ўрин эса ёзда бўлиб ўтадиган саралаш босқичи орқали аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумнинг финал учрашуви 30 май куни бўлиб ўтади ва унда «ПСЖ» ҳамда «Арсенал» жамоалари бош соврин учун баҳс олиб боришади. Бу иккала жамоа ҳам ички чемпионатдаги натижалари орқали кейинги мавсум йўлланмасини аллақачон ҳал қилиб бўлган.

Киритилди: 09:05, 10.05.2026.
Ўқилди: 2024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик