Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

MLS. Лионель Месси хет-трик қайд этган баҳсда «Интер Майами» ишончли ғалабани қўлга киритди

Баҳо:
+2 | -

14 майга ўтар кечаси МЛС доирасида «Цинциннати» ва «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Цинциннати шаҳридаги «Ти-Кью-Эл Стэдиум» аренасида кечган сермаҳсул баҳс меҳмонларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Қизиғи, ўйин давомида «Интер Майами» 2:3 ҳисобида ортда бораётган эди, аммо жамоа камбэк амалга ошириб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Майамиликлар сафида Лионель Месси хет-трик қайд этиб, яна бир голли узатмани ҳам амалга оширди. Шунингдек, Матео Сильветти ва Херман Бертераме ҳам биттадан гол урди. Родриго Де Пауль эса ассист муаллифи бўлди. Луис Суарес 75 дақиқа ҳаракат қилди, аммо самарали ҳаракат билан ажралиб тура олмади.

Мезбонлар таркибида Кевин Денки, Павел Буха ва Эвандер Феррейра гол урди.

Ушбу натижадан кейин «Интер Майами» МЛСдаги иккинчи кетма-кет ғалабасини қўлга киритди. «Цинциннати»нинг эса мағлубиятсиз серияси олти ўйиндан сўнг якунланди.

«Интер Майами» 13 та учрашувдан кейин 25 очко билан Шарқий конференцияда иккинчи ўринда бормоқда. «Цинциннати» эса 16 очко билан саккизинчи поғонада жойлашган.

Кейинги турда «Цинциннати» сафарда «Сан-Диего»га қарши ўйнайди. «Интер Майами» эса ўз майдонида «Портленд Тимберс»ни қабул қилади.

АҚШ — МЛС
14 май 2026 йил. Цинциннати. «Ти-Кью-Эл Стэдиум».
«Цинциннати» — «Интер Майами» 3:5
Голлар: Месси 24, 55, 89, Денки 41, Буха 49, Эвандер Феррейра 64, Сильветти 79, Бертераме 84.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:47, 14.05.2026.
Ўқилди: 576 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик