Кириш Регистрация

Гвардиола: «Ҳеч қандай байрам бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги финалида «Челси» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳиссиётлар босилгандан кейин уйга қайтамиз. Мен бахтли инсонман. Бу мавсум ҳақиқатан ҳам яхши ўтди. Ўтган мавсум эса кўп сабабларга кўра энг оғири бўлганди.

Бу мавсум ҳар бир ўйинда ўзимизни қандай намоён қилишимиз муҳим бўлди. Балки барқарорликка эришиш учун бизга вақт керак бўлгандир.

Ҳеч қандай байрам бўлмайди. Биласизлар, Премьер-лигада «Борнмут»га қарши ўйин янада қийин бўлади. У ерга бориб, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз», — деди Гвардиола.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:35, 16.05.2026.
Ўқилди: 1333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик