Кириш Регистрация

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Учрашув давомида Ҳусанов 74 марта тўп билан муомала қилди. Ҳимоячи жами 63 та узатма амалга оширган бўлиб, уларнинг 58 таси аниқ манзилга етиб борди — 92 фоиз аниқлик. Sofascore портали ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади.

Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоядаги ҳаракатлари:

Ҳимоявий ҳаракатлар: 9 марта
Ташланиб тўпни олиб қўйиш: 1 марта (муваффақиятли)
Тозалашлар: 7 марта
Фаол кураш орқали тўпни қайтариб олиш: 1 марта
Ерда курашлар: 2 марта (биттаси муваффақиятли)

Шунингдек, Абдуқодир Ҳусанов 56-дақиқада қўполлик учун сариқ карточка билан жазоланди.

Sofascore талқинига кўра, “Манчестер Сити” сафида ҳимоя ва ҳужумда фаоллик кўрсатган Марк Гехи ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди — 7,6 балл. Шунингдек, ғалаба голи муаллифи Антуан Семеньонинг ҳаракатлари 7,5 баллга лойиқ кўрилди.



Маълумот учун, Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказилган Англия Кубоги финал учрашувида “Манчестер Сити” ва Лондоннинг “Челси” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда “шаҳарликлар” 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумдаги иккинчи совринни қўлга киритди.

Бу ғалаба билан “Манчестер Сити” ўз тарихида 8-марта Англия Кубогини қўлга киритди. Энди Пеп Гвардиола жамоаси рекордчи — “Арсенал” (14 та соврин) ва “Манчестер Юнайтед”дан (13 та соврин) ортда қолмоқда. Шунингдек, “Челси”, “Ливерпуль” ва “Тоттенҳэм” ҳсиобида ҳам 8 та соврин мавжуд.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:39, 16.05.2026.
Ўқилди: 13035 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик