Кириш Регистрация

Алонсо «Барселона»нинг қизиқиши фонида Жоао Педро бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолди. «Speedline» нашрининг маълумотларига кўра, Лондон клуби бразилиялик футболчини шу ёзда сотишни режалаштирмаяпти. «Кўк-анорранглилар» эса ҳужумчини жамоани тарк этадиган Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўраётган эди.

«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо клуб раҳбариятига Жоао Педрони ўз лойиҳасининг асосий футболчиларидан бири деб ҳисоблашини ва уни сотиш мумкин эмаслигини маълум қилган.

Жорий мавсумда Жоао Педро «Челси» сафида барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2033 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 15:28, 17.05.2026.
Ўқилди: 3405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик