Кириш Регистрация

Куманнинг ўғли Нидерландия чемпионати тарихига кирди

Баҳо:
+ | -

"Телстар" футбол клубининг 30 ёшли дарвозабони кичик Рональд Куман Нидерландия чемпионати 34-туридан ўрин олган "Волендам"га қарши учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу воқеа 89-дақиқада пенальти содир этилган пайтда юз берди ва якунда ушбу гол "Телстар"га сафарда 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Opta Sports нашрининг қайд этишича, бу Нидерландия миллий чемпионатида 1999 йилдан бери илк бор дарвозабоннинг пенальтидан гол уришидир — ўшанда Вим де Рон шундай натижага эришган эди.

Нидерландия чемпионатининг якунланган турлари натижасига кўра, "Телстар" 14-ўринни эгаллади ва ўтиш ўйинлари ҳудудидан беш очколик фарқ билан элитадаги ўрнини сақлаб қолди. Куман-кичик 30 ёшда бўлиб, у ушбу клуб шарафини мана беш йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 21:29, 17.05.2026.
Ўқилди: 1162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик