Кириш Регистрация

Фермин Лопес жароҳат олди. У ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испания миллий терма жамоаси ва «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес кутилмаган жароҳат туфайли бўлажак жаҳон чемпионатидан маҳрум бўлиши хавфи остида турибди. Бу ҳақда SPORT нашри хабар бермоқда.

Ла Лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган «Бетис» жамоасига қарши учрашувнинг биринчи бўлимида 23 ёшли футболчи ўнг оёғининг бешинчи кафтусти суяги соҳасида кучли оғриқ ва ноқулайлик ҳис қилган. Шу сабабли мураббийлар штаби уни танаффус пайтида захирага олишга мажбур бўлган.

Бугун испаниялик иқтидорли футболчи каталониялик шифокорлар назоратида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши белгиланган. Дастлабки ташхислар хавотирли бўлиб, агар тиббий текширувлар натижасида суяк синиши тасдиқланса, Фермин Лопес яқин кунларда старт оладиган жаҳон чемпионатини бутунлай ўтказиб юборади.

Киритилди: 16:12, 18.05.2026.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик