Кириш Регистрация

Испания солиқ хизмати Негрейра иши бўйича далил топмади

Баҳо:
+ | -

Испания солиқ хизмати "Негрейра иши" деб номланган жараён бўйича ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда "Barca Blaugranes" нашри хабар бермоқда.

Ҳисоботдан маълум бўлишича, "Барселона" томонидан Ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Негрейрага ўтказилган маблағлар ҳакамларга ёки ўйин натижаларига таъсир ўтказиш учун ишлатилганлиги ҳақида ҳеч қандай далил мавжуд эмас. Гап тахминан 7,5 миллион евро миқдоридаги маблағ ҳақида кетмоқда.

"Барселона" клуби аввалроқ барча тўловлар қонуний характерга эга бўлганини ва улар техник ҳамда таҳлилий ҳакамлик ҳисоботлари учун тўланганини таъкидлаган эди. Солиқ органларининг қайд этишича, юзага келиши мумкин бўлган молиявий қоидабузарликлар алоҳида текширувни талаб қилади, бироқ спорт коррупцияси ўз тасдиғини топмаган.

Мазкур иш бўйича якуний қарор ҳали ҳам суд томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Киритилди: 08:27, 19.05.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик