Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео)

Баҳо:
+1 | -

Х ижтимоий тармоғида Fathalli номи остида фаолият юритувчи тунислик видеоскаут, шарҳловчи ва футбол таҳлилчиси Абдуқодир Ҳусанов қайси жиҳатда ўсиши кераклигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Кеча «Манчестер Сити» иштирокида АПЛ 37-туридан ўрин олган меҳмондаги «Борнмут»га қарши баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Бу натижа «шаҳарликлар»ни чемпионликдан маҳрум қилди — мавсум тугашига бир тур қолганидаёқ «Арсенал» совринни расман қўлга киритди.

«Ҳусанов эҳтимол ёзда шу жиҳат устида ишлаши керак бўлади.

Ҳимояга қайтаётганда у баъзан тўпга ҳаддан ташқари эътибор қаратиб қўяди. Шу сабаб атрофдаги вазиятни кеч баҳолайди ва хавфни пайқаганидан кейин ҳам қарор қабул қилишда кечикиб қолади.

Балким, у ҳали ҳам бундай вазиятларни жисмоний кучига таяниб бартараф этишга ортиқча ишонаётгандир?» — деб ёзди Fathalli.

Манба: sports.kz
Киритилди: 11:56, 20.05.2026.
Ўқилди: 6161 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4916]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2461]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2388]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2337]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1683]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1667]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1440]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1359]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1294]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1282]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик