Фил Фоден, Люк Шоу ва Фикайо Томори Англия миллий футбол терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионати учун якуний таркибига киритилмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фоден ўрнига "Арсенал" футболчиси Нони Мадуэке Англия терма жамоаси таркибидан ўрин олиши мумкин.
Аввалроқ “уч шерлар” матбуот хизмати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнир учун якуний таркиб 22 май, жума куни эълон қилинишини маълум қилганди.
ЖЧ-2026да Англия миллий футбол терма жамоаси L гуруҳида иштирок этади. Томас Тухель бошқараётган жамоа Хорватия, Гана ва Панама миллий футбол терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.













