Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Саудия Арабистони чемпионатининг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс 2025/26 йилги мавсумда Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати маълум қилди.

Якунланган чемпионатда 26 ёшли португалиялик футболчи 33 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Ар-Риёд клуби сафига 2025 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. У аввалроқ «Милан», «Челси», «Барселона», «Бенфика» ва «Атлетико» клублари шарафини ҳимоя қилган.

2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, «Ан-Наср» Саудия Арабистони чемпионига айланди ва иккинчи ўринни эгаллаган «Ал-Ҳилол»ни 2 очкога ортда қолдирди. 21 май куни бўлиб ўтган сўнгги турда «Ан-Наср» ўз майдонида «Дамак»ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Таъкидлаш жоизки, «Ан-Наср» сафида яна бир португалиялик форвард Криштиану Роналду ҳам тўп сурмоқда.

Киритилди: 09:39, 23.05.2026.
Ўқилди: 3435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик