Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бразилия президенти: «Биз жаҳон чемпиони бўла оламиз»

Баҳо:
+ | -

Бразилия Президенти Луис Инасио Лула да Силва мамлакат терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга қодир эканлигини таъкидлади.

«Биз жаҳон чемпиони бўла оламиз. Чунки ҳозир биз энг юқори даражада эмасмиз, лекин бошқалар ҳам худди шундай ҳолатда.

Терма жамоамиз чемпион бўлиши мумкин... Муаммо шундаки, бизда энди кумирлар йўқ. Бу йигитлар шуни билишлари керак: улар 215 миллион аҳолига эга мамлакат номидан майдонга тушишади. Ва бу ёшлар машҳур бўлишидан олдин ким бўлганликларини доимо ёдда тутишлари лозим.

Ўнг қанот сиёсатчилари терма жамоа либосини кийишлари мени хавотирга солмайди. Мен ўйинга Бразилия терма жамоаси либосини кийиб бораман, чунки мен бразилияликман, улар туғилмасидан олдин ҳам мухлис эдим. Ҳали 1954 йилда Швейцарияга ютқазганимизда ҳам мен мухлислик қилардим», — деди Лула TV Brasil телеканалининг Sem Censura дастури эфирида.

Киритилди: 16:00, 23.05.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик