Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ёшлар терма жамоамиз Японияга имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) бугун юртимизга етиб келган япониялик ёшлар билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Эътиборлиси, ушбу жамоани Миржалол Қосимовнинг ўғли Миржамол Қосимов сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. У ҳам отаси сингари ўзига 4-рақамни танлабди.

Ёшларимиз тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан қоида бузилиши натижасида Евстафеев шогирдлари жарима зарбасига эга бўлишди. Миржамол Қосимов ўнг оёқда тўпни жарима майдончасига етказиб берди ва "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Рогованов бош билан дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди.  Орадан 3 дақиқа ўтиб японлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Дарвозабонимиз Шерзод Абдураимов рақиб ҳужумчиси билан яккама-якка тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Кейинги дақиқаларда Япония ёшлар жамоа сифатида яхши шаклланишганини намойиш эта бошлашди. Улар жарима майдончамизга комбинациялар орқали ёриб киришга ҳаракат қилишди. Тан олиш керак, уларнинг бу ҳаракатлар анча чиройли ва ишончли кўриниш олди. Фақатгина сўнгги дамда дарвозага тўпни йўллашда уларга аниқлик етишмади.

Ўйиннинг 27-дақиқасида меҳмонлар майдоннинг ўзларига тегишли томонида тўпни вакилларимизга олдириб қўйишди ва қарши ҳужумда терма жамоамиз рақибни жазолади. Мақсуд Маҳмудов тўпни жарима майдончаси томон очилган Роговановга етказди ва Игорь бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим якунига яқин Япония ёшлари дарвозабонимиз билан икки марта яккама-якка вазиятга чиқиб боришди. Дастлабкисида япон ҳужумчиси тўпни ўзидан узоқлаштириб юбориб, техник хатога йўл қўйган бўлса, иккинчи вазиятда Шерзод Абдураимов яхши ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси ичида кунчиқар юрт вакиллари дарвозабонимиз билан яна икки марта рандевуга чиқиб боришди. Дастлабки вазиятда яна дарвозабонимиз ажойиб ҳаракат қилишган бўлса, иккинчи вазиятда ҳимоячимиз японияликлар ёрдам қўлини чўзди. Япон ҳужумчиси тўпни янада қулайроқ вазиятда турган шеригига етказаётганида Аббос Отахонов тўпга оёқ қўйди ва дарвозани ишғол қилиб қўйди. 70-дақиқада эса терма жамоамизни голдан дарвоза устуни қутқариб қолди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Япониянинг чиройли ҳужуми гол билан якунланди ва ҳисоб тенглашди — 2:2.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳар иккала жамоа ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Бу нарса эса японларга насиб қилди. Ўйинга қўшиб берилган 3-дақиқада ўз жарима майдончамиз атрофида тўпни йўқотишимиздан фойдаланган меҳмонлар дарвозамизни ишғол қилди.

Тан олиш керак, Япония ёшлари ғалабага муносиб, чиройли ва комбинацион ўйин намойиш қилиб беришди. Алексей Евстафеев эса бу жамоа билан ҳали кўп ва хўб ишлаши лозимлиги кўзга ташланиб қолди. Ушбу жамоалар 8 сентябрь куни эрталаб соат 10:00да яна бир марта майдонга тушишди.

Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН (U19) - ЯПОНИЯ (U19) - 2:3 (2:0)
Голлар: Игорь Рогованов (4, 27) — Аббос Отахонов (61-автогол), Шота Конеко (81), (90+3)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:50, 05.09.2013.
Ўқилди: 5838 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.