«Монако» ва Ансу Фати шартноманинг шахсий шартлари бўйича келишувга яқин турибди, деб хабар бермоқда Nice-Matin.
Клуб ҳужумчини «Барселона»дан 11 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини фаоллаштиришдан манфаатдор. Музокаралардаги асосий тўсиқ Фатининг маоши бўлиб қолаётган эди.
Жорий мавсумда ижара шартномасига кўра, «Монако» футболчи маошининг 50 фоизини тўлаган, қолган ярмини эса Каталония клуби қоплаган. Фатининг «Барса»даги маоши ойига 500 минг еврони ташкил этади, бу эса монегасклар бюджетига тўғри келмайди. Бироқ, томонлар келишувга эришишга яқинлар.
Якунланган мавсумда Фати «Монако» сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди.













