Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Будапешт полицияси Чемпионлар лигаси финали олдидан мухлислар ўртасидаги тўполонни тергов қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Будапешт полицияси Чемпионлар лигаси финали олдидан юз берган оммавий муштлашув иштирокчиларини аниқлаш учун видеокузатув камералари ёзувларини ўрганмоқда. 30 май куни ҳал қилувчи ўйинда Англиянинг «Арсенал» ва Франциянинг «ПСЖ» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, воқеа кечаси Венгрия пойтахти туманларидан бирида юз берган. Ижтимоий тармоқларда ҳар икки клубдан 30 нафардан мухлис иштирок этган муштлашув ва пиротехника воситалари қўлланилгани акс этган видеолар тарқалди.

Чемпионлар лигаси финали «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши режалаштирилган. Тартибни сақлаш учун шаҳарда 4 000 нафарга яқин полиция ходими хизмат қилади. Таъкидланишича, ушбу ўйин Венгрия тарихидаги энг катта бир кунлик полиция кучлари сафарбар қилинган тадбир бўлади.

Киритилди: 18:02, 30.05.2026.
Ўқилди: 459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик