«Тоттенхэм» ҳужумчиси Ришарлисон ўз ватандоши Габриэль дос Сантосга мурожаат қилди.
Габриэль пенальтилар сериясида хатога йўл қўйгани сабаб «ПСЖ» Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозонди. «Канонирлар» пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Финал тақдири айнан ҳимоячи Габриэльнинг зарбасидан сўнг ҳал бўлди – у тўпни дарвоза тўсинидан юқорига йўллади.
«Тушкунликка тушма, биродар, олдинда жаҳон чемпионати бор ва сен у ерда ҳаммага ўзингни кўрсатасан», — деб ёзди Ришарлисон ижтимоий тармоқларда.













