Ҳужумчи Алехандро Гарначо бу ёзда “Челси”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда DailyMail хабар бермоқда.
Манбага кўра, аргентиналик футболчи “кўклар”нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо режаларига кирмайди.
Шу сабабли Лондон клуби футболчини трансферга қўйди. “Челси” яқин вақт ичида ҳужумчи бўйича таклифларни кутмоқда.
2025/26-йилги мавсумда у “аристократлар” сафида барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2032йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.













