Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Канада ўртоқлик учрашувида Ирландия билан дуранг ўйнади (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларидан бири бўлган Канада терма жамоаси мундиал олдидан Ирландияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Монреаль шаҳрида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Уй эгалари 23-дақиқада олдинга чиқиб олди — Ирландия ҳимоячиси Жейк О'Брайен ўз дарвозасини ишғол қилди. 60-дақиқада эса ирландлар ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи Трой Парротт бўлди.

Бундан аввалги ўртоқлик учрашувида Канада терма жамоаси Ўзбекистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ ва Мексика билан биргаликда Канадада ҳам ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача давом этади.

Канада терма жамоаси В гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Жесси Марш шогирдлари Босния ва Герцеговина, Қатар ҳамда Швейцария терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 10:03, 06.06.2026.
Ўқилди: 1183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик