Кириш Регистрация

«Арсенал» «ПСЖ» футболчисини текинга қўлга киритиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган 18 ёшли франциялик ҳимоячи Эммануэль Мбемба Туманли Альбионга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда BBC Sport журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, якунланган мавсумда Англия Премьер-лигаси чемпионлик унвонини қўлга киритган Лондоннинг «Арсенал» клуби ушбу истиқболли ҳимоячи трансферига қизиқиш билдирмоқда. «Канонирлар» Эммануэлга меҳнат шартномаси таклиф қилишган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, истеъдодли футболчининг Париж гранди билан тузган шартнома муддати шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Мбемба 2024 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ»нинг ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Киритилди: 12:50, 07.06.2026.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик