Кириш Регистрация

Бугун Олимпиада-2020 мезбони аниқланади

Баҳо:
+ | -

Бугун Аргентинанинг Буэнос Айрес шаҳрида 2020-йилги ёзги олимпиада ўйинларининг мезбони номи аниқланади.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасини ўтказиш учун Истанбул, Токио ва Мадрид шаҳарлари номзодлик қилишмоқда. Мезбон шаҳар номи Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да маълум бўлади.

Букмекерлик идоралари Токионинг ғалабасига кўпроқ тахмин беришган. Аутсайдер вазифасини эса Истанбул шаҳри бажармоқда. Бугун олимпиада ўйинларига кириш учун давогарлик қилаётган сквош, бейсбол/софтбол ва курашлардан бири расман дастурга киритилади. Бундан ташқари Халқаро Олимпия Қўмитасининг янги президенти ҳам сайланади. 12 йиллик фаолиятидан кейин Жан Рогге иш жойини тарк этади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:50, 07.09.2013.
Ўқилди: 4485 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.