«Барселона» клуби «Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестрага қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг берган маълумотларига кўра, италиялик футболчининг трансфер баҳоси тахминан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Унинг Каталония клубига эҳтимолий ўтиши Жюль Кунде ёки Алехандро Бальденинг жамоадан кетишига, шунингдек, «кўк-анорранглилар» Жоау Канселунинг трансфер ҳуқуқини «Ал-Ҳилол»дан тўлиқ сотиб олишлари ёки олмасликларига боғлиқ бўлади.
2025/26 йилги мавсумда Марко Палестра ижара асосида «Кальяри» сафида тўп сурди. Ҳимоячи «Аталанта» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Бергамо жамоаси билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Якунига етган мавсумда Палестра «Кальяри» таркибида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.













