Кириш Регистрация

Испания терма жамоаси Перуни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган ўртоқлик учрашувида Испания миллий терма жамоаси Перу устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс Пуэбла шаҳридаги «Куаутемок» стадионида бўлиб ўтди.

Испания ҳисобни учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ очди. Ҳужумчи Микель Оярсабаль жамоасини олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Педри ҳисобдаги устунликни икки бараварга оширди.

Иккинчи бўлим бошланганидан саккиз дақиқа ўтиб, перуликлар дарвозабони Педро Гальесенинг автоголи «Қизил фурия»нинг устунлигини янада мустаҳкамлади.

Перу терма жамоаси фақат 66-дақиқада жавоб голини урди. Унга ярим ҳимоячи Хайро Велес муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Перу терма жамоаси ЖЧ–2026 йўлланмасини қўлга кирита олмади. Жамоа Жанубий Америка саралаш босқичида тўққизинчи ўринни эгаллаб, мундиалдан четда қолди.

Испания эса жаҳон чемпионатида H гуруҳида иштирок этади. Унинг рақиблари Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоалари бўлади.

Ўртоқлик учрашуви
Перу — Испания 1:3
Голлар: Оярсабаль, 2 (0:1), Педри, 32 (0:2), Гальесе, 53 (автогол, 0:3) — Велес, 66 (1:3).

Манба: championat.com
Киритилди: 10:36, 09.06.2026.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик