Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Барселона» Рэшфорднинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмайди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби Маркус Рэшфорднинг шартномасидаги сотиб олиш бандини фаоллаштирмаслик бўйича якуний қарорга келди. Инглиз ҳужумчиси ижара муддати тугаганидан кейин «Манчестер Юнайтед»га қайтади. Каталонияликлар инглиз клуби билан келишувда кўрсатилган 30 миллион еврони тўлашмайдиган бўлди.

Бунга асосий сабаб сифатида яқинда жамоага келиб қўшилган ва майдонда худди шу позицияни эгаллаган Энтони Гордоннинг трансфери кўрсатилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Гордон бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг талабларига, айниқса, ҳимоядаги иш ҳажми ва рақиб ярим майдонидаги прессинг борасида яхшироқ жавоб беради. Бундан ташқари, ёш омили ҳам ўз сўзини айтди: октябрь ойида Рэшфорд 29 ёшни қарши олади, Гордон эса ундан анча ёш.

Иқтисодий нуқтаи назардан вазият деярли тенг эди. Гарчи Рэшфорд маошининг сезиларли даражада (тахминан 40 фоизга) камайишига рози бўлган эса-да, трансфер амортизацияси ва бошқа харажатлар уни клубда сақлаб қолиш қийматини Гордонники билан бир хил даражага келтириб қўяётган эди.

Эндиликда Рэшфорд Англияга қайтмоқда. Унинг фаолиятини Мюнхеннинг «Бавария» клубида давом эттириш эҳтимоли жуда юқори, чунки немислар аввалроқ футболчини 30 миллион еврога сотиб олишга тайёр эканликларини билдиришган эди.

Киритилди: 15:21, 10.06.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик