Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Австрия терма жамоаси Жаҳон чемпионати бошланмасдан туриб мутлақ рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати старт олгунига қадар Австрия терма жамоаси турнир тарихидаги мутлақ рекордни янгилаб улгурди. Жамоа дарвозабони Флориан Вигеле мусобақа тарихидаги энг баланд бўйли футболчига айланди. Унинг бўйи 205 сантиметрни ташкил этади.

Вигеле бошланаётган турнирнинг энг паст бўйли футболчиси — Панама терма жамоаси аъзоси Сезар Янисдан (бўйи 160 см) деярли ярим метрга баланддир. Пльзеннинг «Виктория» клуби дарвозабони бу борадаги аввалги рекордчи, бўйи 203 сантиметр бўлган нидерландиялик посбон Андрис Ноппертни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Австрия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Аргентина, Жазоир ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 15:23, 10.06.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик