Кириш Регистрация

FIFA рейтинги янгиланди. Иккита ўйинда мағлуб бўлган Ўзбекистоннинг ўрни ўзгаришсиз қолди

Баҳо:
+1 | -

2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан FIFA миллий терма жамоалар рейтингини янгилаганини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1458,73 очко билан 50-ўринни сақлаб қолди.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги “оқ бўрилар” май-июнь ойларида узоқ муддатли йиғин ўтказди ва Канада (0:2) ҳамда Нидерландия (1:2) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиб, ҳар иккисида имкониятни бой берди.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг энг кучли беш жамоаси қаторидан жой олган. Ундан юқори ўринларда Япония (1661,58), Эрон (1619,58), Жанубий Корея (1591,63) ва Австралия (1579,34) қайд этилган.

“Оқ бўрилар”нинг 2026 йилги Жаҳон чемпионати “К” гуруҳидаги рақибларининг ҳам рейтингдаги ўринлари ўзгаришсиз қолди. Португалия 1767,85 очко билан 5-поғонада жойлашган бўлса, Колумбия (1698,35) 13-ўринда қайд этилган. Конго Демократик Республикаси эса 1474,43 очко билан 46-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун, ҳозирда FIFA рейтингида Аргентина етакчилик қилмоқда. Амалдаги Жаҳон чемпионлари ҳисобида 1877,27 очко мавжуд. Амалдаги Европа чемпиони Испания 1874,71 очко билан иккинчи ўринда бормоқда, кучли учликни эса Франция (1870,70 очко) якунлаб берган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:31, 11.06.2026.
Ўқилди: 1815 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик