Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Карл: “Машғулотда дарвозага зарба берганимдан кейин жароҳат олдим”

Баҳо:
+ | -

“Бавария” ярим ҳимоячиси Леннарт Карл Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал қандай қилиб жароҳат олганини ёдга олди. 18 ёшли футболчи Германия терма жамоасининг мундиал учун қайдномасидан жой олган эди, бироқ якунда машғулотдаги жароҳат сабаб таркибдан чиқарилди.

“Дарвозага зарба берган пайтимда жароҳат олдим. Ўша заҳоти оғриқни ҳис қилдим. Бу мен учун ҳақиқий шок бўлди, чунки ушбу турнирдан умидим жуда катта эди ва унга ажойиб спорт формасида етиб келгандим. Жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилгандим, лекин, афсуски, жароҳат бунга йўл қўймади. Энди фақат буни қабул қилиш ва олдинга интилиш қолади”, — деди Карл Bild нашрига берган интервьюсида.

Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Германия ва Кюрасао терма жамоалари ўртасидаги учрашув старт олади.

Киритилди: 07:45, 13.06.2026.
Ўқилди: 318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик