Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Лебёф «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини Марадона ва Зиданга ўхшатди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Франк Лебёф «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Райан Шеркини икки афсонавий футболчи — Зинедин Зидан ва Диего Марадона билан солиштирди.

«Шерки бироз Зиданга ўхшайди. Унинг майдондаги ҳаракатлари менга Зинединни эслатади. Бундан ташқари, тўп билан бундай ишлай оладиган Диего Марадона ва бошқа футболчиларни ҳам тилга олиш мумкин. Шерки майдонда ақлбовар қилмас ишларни бажармоқда», — дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради Goal портали.

Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида 22 ёшли ярим ҳимоячи 33 та учрашувда майдонга тушди. Райан ушбу баҳсларда тўртта гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:36, 13.06.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик