Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичининг биринчи турида турнир мезбони ҳисобланган АҚШ терма жамоаси Парагвай миллий жамоаси устидан 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
ESPN берган маълумотларга кўра, Америка терма жамоаси 1930 йилдан буён илк бор мундиал доирасидаги ўйинда учта тўп фарқи билан зафар қучди. Бундан 96 йил аввал АҚШ Парагвай ва Бельгия миллий терма жамоаларини бир хил — 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Ўшандан бери америкаликларга Жаҳон чемпионатларида учта тўп фарқи билан ғалаба қозониш насиб этмаётганди.
Маурисио Почеттино шогирдлари уч очко жамғариб, «D» квартетида пешқадамга айланишди. Ушбу гуруҳнинг иккинчи учрашувида Туркия ва Австралия терма жамоалари ўзаро тўқнашадилар.













