Туркия терма жамоаси Жаҳон чемпионати – 2026 даги стартни муваффақиятсиз бошлади. Мундиалнинг гуруҳ босқичидаги илк баҳсда Европа вакиллари кутилмаганда Австралияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Туркия терма жамоаси устози Винченцо Монтелла ҳакамнинг финал ҳуштагидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин биз кутган сценарий бўйича кечмади. Австралияликлар ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларга таянишини билардик. Иккита гол ўтказиб юбордик ва айни дамда жуда хафамиз. Шунга қарамай, жамоа ўз характерини кўрсата олди. Агар шу зайлда давом этсак, натижалар албатта келади. Кейинги учрашувни бундан анча яхши ўтказамиз», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради A Spor нашри.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда Туркия терма жамоасига Парагвай миллий терма жамоаси рақиблик қилади.













