Жаҳон чемпионати – 2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Швеция терма жамоаси Тунисга қарши кечган баҳсда йирик ҳисобдаги ғалабани байрам қилди. Скандинавияликлар 5:1 ҳисобида зафар қучишди.
Шведлар бош мураббийи Грэм Поттер бўлиб ўтган учрашув натижаси ҳақида тўхталиб ўтди.
«Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган натижа. Жамоанинг ишончли ўйини, киритилган бешта гол — ваҳоланки, бундан ҳам кўпроқ уришимиз мумкин эди. Шогирдларим майдонда ажойиб ҳаракат қилишди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Рақиб эса ўзининг ягона голини кутилмаганда, йўқ жойдан урди. Бизда ҳали ишлайдиган, камчиликларни тўғирлайдиган жиҳатлар бор. Энди куч йиғиб, навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Швеция терма жамоаси навбатдаги учрашувни Нидерландияга қарши ўтказади.













