Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

ФИФА ЖЧ-2026нинг барча матбуот анжуманларида испан тилидан фойдаланишга рухсат берди

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги матбуот анжуманларини ўтказиш регламентига ўзгартириш киритди ва футболчилар ҳамда мураббийлар билан бўладиган барча учрашувларда испан тилидан фойдаланишга рухсат берди. Бу қарор мусобақанинг дастлабки кунларида испан тилига қўйилган тақиқ билан боғлиқ кўнгилсизликлардан сўнг, 14 июнь куни қабул қилинди, дея хабар бермоқда El País нашри.

Аввалроқ регламент фақат инглиз тилида ва конкрет ўйин иштирокчиси бўлган мамлакатлар тилларида савол беришга йўл қўярди. Бразилия — Марокаш ва Нидерландия — Япония учрашувлари олдидан ўтказилган матбуот анжуманларида ФИФА модераторлари Ашраф Ҳакимий ва Френки де Йонгга испан тилида мурожаат қилган журналистларнинг сўзини таржимон йўқлигини важ қилиб бўлиб қўйишган эди. Ваҳоланки, ҳар икки футболчи ҳам испан тилини мукаммал билишади ва унда жавоб беришга тайёр эканликларини билдиришган. Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазиятда ҳам бразилиялик футболчининг испан тилли мухбирга ёрдам бермоқчи бўлган ҳаракати тўхтатиб қолинган эди.

Испан тилли ОАВларнинг шикоятлари ва кенг муҳокамалардан сўнг, ФИФА испан тилини синхрон таржима қилинадиган турнирнинг ишчи тиллари рўйхатига киритди. Ушбу янгилик 14 июндан бошлаб барча учрашувларда, жумладан, испан тилли терма жамоалар иштирок этмайдиган ўйинларда ҳам амал қилади. Маълумот учун, испан тили АҚШда тарқалиши бўйича иккинчи ўринда турадиган тил ҳисобланади, унда 57 миллион киши сўзлашади.

Киритилди: 15:10, 15.06.2026.
Ўқилди: 297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик