Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Килиан Мбаппе ЖЧ тўпурарлари рекордини янгилаш имконияти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Франция миллий терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Жаҳон чемпионатларида Германия терма жамоасининг собиқ форварди Мирослав Клозега тегишли бўлган рекордни янгилаш имкониятлари қай даражада эканлиги ҳақида гапирди. Ҳозирги кунда Клозе ҳисобида 16 та гол мавжуд бўлса, 27 ёшли Килианда бу кўрсаткич 12 тани ташкил этади.

“Ҳамма фақат шу ҳақида гапиряпти. Аммо ҳаётимда биринчи марта қандайдир рекорд менга эришиб бўлмасдек туюлмоқда. 27 ёшимда ва иккита Жаҳон чемпионатидан сўнг турнир тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш имкониятига эга бўлиб турганимни ўйлашнинг ўзи ақл бовар қилмас ҳолат.

Аммо шуни яхши биламанки, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишдан кўра кучлироқ ҳис-туйғу йўқ. Шу сабабли менинг асосий мақсадим — Франция терма жамоасига учинчи юлдузни олиб келиш, уйга Кубок билан қайтиш ва мухлисларимизга унутилмас ёзни ҳадя қилишдир. Жаҳон чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлиш эса... Бу — тарихда мангу қолиш демакдир”, дея фикр билдиради 27 ёшли ҳужумчи.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Франция терма жамоаси Сенегал, Норвегия ва Ироқ билан куч синашади. Французлар турнирдаги ўзининг дастлабки учрашувини 16 июнь куни Сенегал терма жамоасига қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:17, 15.06.2026.
Ўқилди: 1909 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик