Сўнгги йилларда «Сўғдиёна»нинг муваффақиятларида муҳим ўрин тутиб келаётган, Суперлигининг энг кучли легионерларидан бири Люпчо Дориев билан меҳнат шартномаси муддати узайтирилди. Унга кўра, маҳоратли ҳужумчи 2030 йилнинг 31 декабрига қадар "Сўғдиёна" шарафини ҳимоя қилади.
2023 йилнинг ёзида «Сўғдиёна» сафига қўшилган Дориев қисқа вақт ичида мухлислар меҳрини қозониб, жамоанинг етакчи футболчиларидан бирига айланди. Ҳозирга қадар у Суперлигада 74 та учрашувда майдонга тушиб, 38 та гол урди ҳамда 21 та голга ассист муаллифи бўлди.













