Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Почеттино: «Рақобат бўлмаган жойда ривожланиш қийин»

Баҳо:
+ | -

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоадаги рақобатнинг муҳимлиги ҳақида гапирди.

«Мен илгари бўлган воқеаларни танқид қилмоқчи эмасман ва бу тўғри ёки нотўғри бўлган демоқчи ҳам эмасман — муаммоларни ҳал қилишнинг турли йўллари бор, бироқ биз комфорт зонасида яшаб келган футболчилар гуруҳини кўрдик. Баъзилар натижалардан қатъи назар, терма жамоадан жойлари кафолатланган деб ҳисоблашган. Юқори рақобат шароитида ишлайдиган биз каби инсонлар учун бу адолатдан эмас. Чунки сизнинг ривожланишингиз ўзингизга қўядиган талабларингизга ва атрофингиздаги рақобат муҳитига боғлиқ.

Агар рақобат бўлмаса, агар сиз нима бўлишидан қатъи назар энг зўриман ва барибир ўйнайман, мени барибир Жаҳон чемпионати қайдномасига киритишади деб ишонсангиз, ривожланиш жуда қийин бўлади. Якунда футбол — бу доимий ривожланиш ва ўсиш демакдир.

Бизнинг вазифамиз рақобатни ошириш, айниқса, ҳозир жамоамизда бўлган ўйинчилар каби футболчиларни жалб қилишдан иборат эди. Биз уларни таклиф қилдик ва мотивацияси, амбицияси ҳамда ўзини кўрсатиш иштиёқи баланд бўлган бу футболчилар, эҳтимол, ўзларини ҳаддан ташқари қулай ҳис қилганлар учун хавфга айланишди. Ўйлайманки, бу футболимизга фойда келтирди», — деди Почеттино.

Киритилди: 19:33, 18.06.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6834]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5969]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4417]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3351]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3314]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3052]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2629]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2288]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1956]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1881]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик