Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди

Баҳо:
+ | -1

Қозоғистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Павел Евтеев Sports.kz нашрига берган интервьюсида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Колумбия (1:3) учрашуви ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққанининг ўзиёқ катта ютуқ ва бу кўп нарсадан далолат беради. Аббосбек Файзуллаев турнирда ўзбекистонлик футболчиларнинг илк голига муаллифлик қилди — бу ҳам тараққиёт белгиси. Афсуски, Ўзбекистон бу ўйинда Колумбияга қарши баҳсда очко жамғара олмади. Умид қиламанки, қўшниларимиз кейинги учрашувларда ўзларини яхши томондан кўрсатишади. Бироқ улар жой олган гуруҳ жуда мураккаб эканини ҳам таъкидлаш керак, — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда Ўзбекистон терма жамоаси 23 июнь куни Португалияга қарши майдонга тушади. Колумбия эса шу куни Конго терма жамоаси билан куч синашади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:38, 18.06.2026.
Ўқилди: 3200 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик