Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Месси алмаштирилганидан кейин захира ўриндиғидан воз кечиб, майсага ўтирди

Баҳо:
+6 | -

Аргентина — Жазоир (3:0) учрашувидан кейин Лионель Мессининг ҳаракати бутун дунё мухлисларининг таҳсинига сазовор бўлди.

«Албиселесте» сардори Лионель Месси учрашувда хет-трик қайд этди. У 17-дақиқада Родриго Де Паулнинг узатмасидан кейин ҳисобни очган бўлса, 60 ва 76-дақиқаларда яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учинчи голда Николас Гонсалес ассист муаллифи бўлди.

38 ёшли юлдуз 80-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Нико Пас ўйинга қўшилди.

Қизиқ ҳолат шундаки, захира ўриндиғида бўш жой қолмаган эди. Ҳужумчи Тьяго Алмада ўз ўрнини Мессига таклиф қилди. Бироқ саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби бу таклифни рад этди ва жамоадошлари ёнида майсага ўтиришни афзал кўрди.

Бу ҳаракат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, мухлислар томонидан катта ҳурмат билан қарши олинди.

Шунингдек, мазкур хет-трик орқали Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлари сонини 16 тага етказди ва Германия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозенинг рекордига тенглашди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:44, 19.06.2026.
Ўқилди: 3756 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик