Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Жазоир футбол федерацияси Аргентинага қарши ўйиндаги ҳакамлик бўйича ФИФАга шикоят қилди

Баҳо:
+ | -

Жазоир футбол федерацияси ЖЧ-2026 доирасида Аргентинага қарши учрашувда йўл қўйилган ҳакамлик хатолари юзасидан ФИФАга расмий шикоят йўллади.

Маълум қилинишича, шикоятда польшалик бош ҳакам Шимон Марциняк томонидан жазосиз қолдирилган икки муҳим эпизод қайд этилган.

Биринчи ҳолат учрашувнинг 31-дақиқасида содир бўлган. Федерация фикрича, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Жазоир ҳимоячиси Айсса Мандининг болдир қисмига бутсанинг тишлари билан зарба берган. Бироқ Марциняк бу вазиятда ҳатто сариқ карточка ҳам кўрсатмаган.

Иккинчи баҳсли эпизод эса 74-дақиқада юз берган. Аргентина ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистернинг тирсаги Жазоир футболчиси Иброҳим Мазанинг юзига теккан. Натижада футболчи майдонга йиқилган, аммо ҳакам қоидабузарликни қайд этмаган ва пенальти белгиламаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь куни бўлиб ўтган баҳс Аргентина терма жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Жамоа сардори Лионель Месси 17, 60 ва 76-дақиқаларда гол уриб, хет-трик муаллифи бўлган.

Биринчи турдан кейин Аргентина "J" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди, Жазоир эса тўртинчи ўринни эгаллаган.

Манба: championat.com
Киритилди: 00:14, 20.06.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик