Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

Дибала «Ювентус»га қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Пауло Дибаланинг Туринга қайтишини муҳокама қилиш учун унинг агенти билан боғланди, ваҳоланки футболчининг «Рома» билан янги шартнома бўйича музокаралари давом этмоқда. Дибала 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «Рома»га ўтишдан олдин «бьянконери» таркибида етти мавсум ўтказган эди.

Ҳужумчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси шу ой охирида якунига етади, аммо «жаллоросси» 32 ёшли футболчи билан шартномани узайтиришни анчадан бери муҳокама қилмоқда. Шартномага кўра, у маошининг камайишига рози бўлиши керак. Ҳозирда у 7 млн евро олмоқда. Бундан олдин аргентиналик футболчи 2,5 млн евро ҳамда ўтказилган ўйинлар сонига боғлиқ бўлган бонуслардан иборат суммага розилик бергани хабар қилинганди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, «Рома» айни дамда Дибалага йилига 2,5 млн евро маош таклиф қилмоқда, футболчининг ўзи ва унинг атрофидагилар эса йилига 3 млн евро плюс бонуслар талаб қилишяпти. Шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йилга тузиш муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: 05:48, 20.06.2026.
Ўқилди: 686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик