Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Сенегал бош мураббийи Тиав Жаҳон чемпионатида шартномасиз ишламоқда, унга маош тўланмаяпти

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси ЖЧ–2026 даги иштироки фонида жиддий ташкилий муаммоларга дуч келмоқда.

Sport News Africa нашрининг хабарига кўра, жамоа футболчилари ҳалигача 2025 йилги Африка Кубогидаги иштироки учун ваъда қилинган бонусларни олишмаган. Ваҳоланки, мусобақа учун ажратилган мукофот пуллари, шунингдек, Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун берилган маблағлар аллақачон ташкилот ҳисобига келиб тушган.

Бундан ташқари, бир нечта футболчилар меҳмонхонадаги шароит ва яшаш сифатидан норози эканликларини ички суҳбатларда маълум қилишган.

Шунингдек, жамоага ҳамроҳлик қилувчи ходимлар учун ажратилган бюджет ҳам қисқартирилган. Африка Кубогида футболчилар билан бирга бўлган жамоа бош ошпази бу гал Жаҳон чемпионатига олиб кетилмаган. Меҳмонхонадаги таомлар сифати талабга жавоб бермаслиги ва спортчиларга мос келмаслиги сабабли, баъзи футболчилар мунтазам равишда ташқаридан овқат буюртма қилишга мажбур бўлишмоқда.

Булар ҳали ҳаммаси эмас: терма жамоа бош мураббийи Пап Тиав беш ойдан бери маош олмаяпти. Унинг аввалги шартномаси эса аллақачон якунига етган. Айни пайтда мутахассис Жаҳон чемпионатида умуман шартномасиз фаолият юритмоқда. Сенегал футбол федерацияси эса Жаҳон чемпионати ўйинларининг муҳимлигини баҳона қилиб, мураббий билан янги битим имзолашни пайсалга солиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сенегал Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида Францияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа навбатдаги учрашувини 23 июнга ўтар кечаси (Тошкент вақти билан соат 00:00 да) Норвегияга қарши ўтказади.

Киритилди: 14:35, 20.06.2026.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик