Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Шлоттербек Кот-д'Ивуарга қарши ўйиннинг 13-дақиқасидан бошлаб тўпиғи чиқиб кетгани учун оғриқ билан ҳаракат қилган — Bild

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ва «Боруссия» (Дортмунд) ҳимоячиси Нико Шлоттербек ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 2-турида Кот-д'Ивуарга қарши баҳснинг (2:1) 13-дақиқасида тўпиқ қисмидан жароҳат олган. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, футболчи тўпиғининг чиқиб кетишига қарамай, биринчи бўлим охиригача ўйинни давом эттирган. Танаффусгача у оғриқ қолдирувчи воситалар қабул қилган, шундан кейин эса унинг ўрнига Антонио Рюдигер майдонга туширилган.

Хабар қилинишича, 21 июнь куни 26 ёшли ҳимоячи МРТ текширувидан ўтади. Ушбу текширув жароҳатнинг аниқ даражасини белгилаб беради.

Кот-д'Ивуарга қарши ўйиндан кейин Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Шлоттербекда тўпиқ бўғимидаги медиал коллатерал боғлам шикастланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Таъкидланишича, ҳимоячи жароҳати сабаб ЖЧ-2026нинг қолган қисмида майдонга тушмаслиги ҳам мумкин.

Манба: championat.com
Киритилди: 15:53, 21.06.2026.
Ўқилди: 621 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4190]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4060]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3577]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3233]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2892]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2883]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2795]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2588]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2542]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик