Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Эндрик: «Анчелотти мен ёки мухлислар учун яхши бўлган ишни қилмайди»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрик Гаити устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг унга бўлган ишончи ҳақида гапириб ўтди.

«Мен у билан «Реал»да бир йил ўтказдим. Майдонга тушганимда нима қилишимни у яхши билади: жамоа учун бор имкониятимни ишга соламан. У ажойиб, доно мураббий. Анчелотти мен ёки мухлислар учун энг яхши бўлган ишни қилмайди, у жамоа учун энг яхши бўлган ишни қилади.

У ҳаётимда борлигидан миннатдорман. У ҳар куни ҳаракат қилишимни, майдонда «жон беришимни» билади... У менинг кўп ишлаётганимни, ўйиним эса доим иккинчи ўринда туришини билади. Мураббий мен жамоага ёрдам бера олишимни жуда яхши тушунади. Мухлислар мен учун нималар қилаётганини кўриб, улардан жуда миннатдорман.

Кўпгина ўйинчиларда бўлгани каби менда ҳам шундай туйғу бор: эртага нима бўлишини ва футбол ўйнай оламанми ёки йўқми, билмайман. Шунинг учун, агар бугун майдонга тушиш менинг куним бўлса, бу жамоам учун бор кучимни берадиган ва қўлимдан келганини қиладиган кун бўлади», — деди Эндрик, унинг сўзларини ESPN Brazil келтиради.

Эндрик жаҳон чемпионатидаги дебютини Гаитига қарши ўйинда ўтказди.

Киритилди: 11:37, 22.06.2026.
Ўқилди: 989 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик