Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Месси яна «Барселона» либосида майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси афсонаси Лионель Месси фаолиятини якунлашидан олдин яна бир бор «Барселона» либосида майдонга тушиши мумкин.

El Nacional нашрининг хабар беришича, «Интер Майами» ва «Барселона» раҳбарияти Жоан Гампер кубоги учун учрашув ташкил этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Музокаралар доирасида қизиқарли ғоя ҳам кўриб чиқилмоқда: Месси мазкур баҳснинг бир бўлимини «Интер Майами», иккинчи бўлимини эса «Барселона» сафида ўтказиши мумкин.

Маълумотларга кўра, саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби профессионал фаолиятини айнан «Интер Майами»да якунлаши кутилмоқда. Бироқ «Барселона»га қарши эҳтимолий учрашув аргентиналик юлдуз учун Каталония клуби билан рамзий хайрлашувга айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» асосий жамоасида 2004 йилдан 2021 йилгача тўп сурган. У шу давр мобайнида клуб сафида 778 та расмий учрашувда қатнашиб, 672 та гол урган ва жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган.

Шунингдек, Месси каталонияликлар билан биргаликда 35 та совринни қўлга киритган. Улар орасида Испания чемпионатининг 10 та, Испания Кубогининг 7 та ва Чемпионлар лигасининг 4 та бош соврини бор.

Манба: sports.kz
Киритилди: 18:33, 22.06.2026.
Ўқилди: 7823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик