Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

ЖЧ-2026. Португалия миллий жамоаси бор аламини Ўзбекистондан олди

Баҳо:
+ | -

2026 йилги жаҳон чемпионати "K" гуруҳи 2-тури доирасида Португалия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги "Эн-Эр-Жи Стэдиум" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Португалия терма жамоаси 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Учрашувни марокашлик ҳакам Жалол Жайед бошқарди.

Ўйинни Португалия етакчиси Криштиану Роналду жуда фаол бошлади — у 6-дақиқада ҳисобни очди. 17-дақиқада Нуну Мендеш жарима зарбасидан аниқ зарба йўллаб, устунликни икки бараварга оширди.

29-дақиқада Ўзбекистон ҳимоячиси Азизжон Ғаниев урган гол VAR текширувидан сўнг, Аббосбек Файзуллаев томонидан қоидабузарлик қайд этилгани сабабли бекор қилинди.

Биринчи бўлим охирида Роналду ўзининг иккинчи голини урди ва дубль муаллифига айланди. 60-дақиқада Ўзбекистон дарвозабони Абдуқодир ҲУсанов автогол қайд этди. 87-дақиқада Рафаэл Леау учрашувнинг якуний ҳисобини белгилади — 5:0.

2-турдан сўнг Португалия 4 очко билан гуруҳ жадвалини бошқармоқда. Ўзбекистон эса очко жамғармаган ҳолда 4-ўринда бормоқда.

3-турда Португалия Колумбияга қарши, Ўзбекистон эса Конго ДР билан куч синашади.

Жаҳон чемпионати–2026. "K" гуруҳи. 2-тур
23 июнь 2026 йил, сешанба
Хьюстон (АҚШ). “Эн-Эр-Жи Стэдиум”
Ҳакам: Жалол Жайед (Марокаш)
Португалия — Ўзбекистон — 5:0
Голлар: 1:0 — Роналду (6’), 2:0 — Мендеш (17’), 3:0 — Роналду (39’), 4:0 — Не]матов (60’, автогол), 5:0 — Леау (87’)
VAR: — 29’ — Азизжон Ғаниевнинг голи бекор қилинди (Файзуллаев қоидабузарлиги)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:05, 24.06.2026.
Ўқилди: 1586 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик