Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Фабио Каннаваро Португалиядан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Португалиядан учралган йирик мағлубиятдан (0:5) сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Италиялик мутахассис натижадан қатъи назар, шогирдларининг ўйинини юқори баҳолади ва мундиалдаги иштирок жамоа учун катта тажриба мактаби бўлаётганини таъкидлаб ўтди:

“Албатта, Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок осон бўлмаслиги табиий. Қуръа натижалари чиққанидан сўнг Колумбия ва Португалияни кўриб, бизни жуда қийин гуруҳ кутаётганини тушунгандик.

Колумбияга қарши ўйиндан кейин ҳам жамоамдан фахрланишимни айтгандим, бугун ҳам жамоам билан фахрланаман. Чунки мен уларни майдонда кўрдим. Ҳа, йигитлар қийинчиликларга дуч келишди, аммо бир сония ҳам таслим бўлишмади.

Албатта, барча чизиқларда юқори савиядаги футболчиларга эга жамоага қарши ўйнаш доим қийин. Шубҳасиз, улар бугун жуда катта мотивация билан майдонга тушишган эди. Бироқ, айтганимдек, бу Жаҳон чемпионати биз учун муҳим тажрибадир”.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати 3-турида Конго ДРга қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув 28 июнь куни 4:30 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 06:44, 24.06.2026.
Ўқилди: 4218 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик