Кириш Регистрация
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария 2-1 Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина 3-1 Қатар
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ

«Реал» футболчилари ЖЧ-2026 тўпурарлари орасида етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" клуби футболчилари ЖЧ-2026 да энг сермаҳсул ўйин кўрсатаётган клуб вакиллари бўлиб туришибди.

Opta маълумотларига кўра, «Қироллик клуби» футболчилари жорий мундиалда жами еттита гол урган. Бу эса дунё клублари орасидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

«Реал»нинг голларига Килиан Мбаппе 4 та, Винисиус Жуниор 2 та ва Жуд Беллингем 1 та гол билан ҳисса қўшган.

Иккинчи ўринни кутилмаганда "Кристал Пэлас" эгаллаб турибди. Лондон клуби футболчилари мундиалда олтита гол муаллифи бўлишган.

Жамоа сафида Даити Камада, Даниэль Муньос ва Исмаила Сарр иккитадан гол урган.

Қизиғи шундаки, ЖЧ-2026 бошлангунга қадар «Кристал Пэлас» тарихида жаҳон чемпионатларида гол урган ягона футболчи Майл Единак эди. У 2014 йилги жаҳон чемпионатида Нидерландияга қарши баҳсда гол урган.

Шу тариқа, «Реал» футболчилари ЖЧ-2026 нинг клублар кесимидаги тўпурарлар рейтингида пешқадам бўлиб турибди. «Кристал Пэлас» эса кўплаб Европа грандларини ортда қолдириб, рейтингнинг энг катта сюрпризига айланди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 19:08, 24.06.2026.
Ўқилди: 1860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик