Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

ЖЧ-2026: Бразилия ва Марокаш сўнгги турда ғалаба қозониб, плей-оффга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи 3-тур ўйинлари давом этмоқда. Бироз аввал "C" гуруҳида гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувлари якунига етди.

Бразилия терма жамоаси сўнгги турда Шотландияга қарши майдонга чиқиб, 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Баҳсда Винисиус Жуниор дубль қайд этган бўлса, Матеус Кунья яна бир голга муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг параллел кечган иккинчи ўйинида Марокаш Гаити устидан 4:2 ҳисобида ғалабага эришди. Африкаликлар сафида Ашраф Ҳакимий, Исмоил Сайбари, Софиян Раҳимий ва Гессиме Яссине рақиб дарвозасини ишғол қилди. Гаитининг голларидан бирини Уилсон Исидор киритган бўлса, яна бир тўпни марокашликлар дарвозабони Яссин Буну ўз дарвозасига жойлаб қўйди (автогол).

Шу тариқа, C гуруҳида Бразилия 7 очко билан 1-ўринни эгаллади. Худди шунча очко жамғарган Марокаш терма жамоаси тўплар нисбатидаги фарқ туфайли 2-ўринда қолди. Шотландия 3 очко билан 3-поғонани банд этган бўлса, бирор очко ололмаган Гаити сўнгги ўрин билан турнирни тарк этди.

Киритилди: 05:02, 25.06.2026.
Ўқилди: 2337 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик