"Комо" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Николас Пас тез орада Мадриднинг "Реал" клубига қайтиши мумкин.
"Қироллик клуби" вакиллари 21 ёшли футболчига жорий трансфер ойнасида уни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишларини маълум қилишди, деб хабар бермоқда El Chiringuito нашри. Кейинги қадамлар эса тўлиқ аргентиналик футболчининг ўзига боғлиқ бўлади: агар у Мадридда қолишни истамаса, "Комо" "Реал"дан унинг трансфер ҳуқуқини 100 фоиз сотиб олиши мумкин. Бироқ, Италия клуби бу келишувни ўзи учун жуда қиммат деб ҳисоблаши эҳтимоли юқори, бундай вазиятда эса "қаймоқранглилар" ўсиб бораётган юлдузни Англия Премьер-лигаси клубларига сотишга ҳаракат қилишади.
Николас Паснинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 80 миллион еврони ташкил этади. Мадрид грандига эса у юқорида таъкидлаб ўтилган қайта сотиб олиш банди туфайли тахминан 9 миллион еврога тушади.













