Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Хоселу Қатарга кўчиб ўтгани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Қатарнинг "Ал-Гарафа" жамоасида тўп сураётган Хоселу Икер Касильяснинг Bajo los Palos подкастида Қатар клубига ўтиш у учун жуда оғир бўлганини тан олди.

"Реал"ни тарк этиш қарори бутун умр менга оғирлик қилади, чунки у ерда бошдан кечирганларимни бошқа ҳеч қачон ҳис қила олмайман. Аммо ҳозирги вақтда фарзандларим, аёлим ва уларнинг келажаги ҳақида қайғуриш мен учун ҳар қандай спорт масаласидан устундир", — деди Хоселу.

Шунингдек, форвард совринлар учун курашишдаги ва лигада жон сақлаб қолиш учун курашишдаги босимни ўзаро солиштирди ва ҳар доим биринчи вариантни афзал кўришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Хоселу 2023/2024 йилги мавсумда "Реал" шарафини ҳимоя қилган. У 49 та учрашувда 18 та гол уриб, клуб билан бирга Чемпионлар лигаси, Ла Лига ва Испания Суперкубогида ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 20:24, 25.06.2026.
Ўқилди: 1054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик