«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь яқин келажакда клубни тарк этмоқчи эмас.
19 ёшли футболчига Англиянинг «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирган эди, бироқ испаниялик ўйинчи музокаралар олиб боришни истамади, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo. Ёш ярим ҳимоячи ўзининг қадрдон клубида муваффақиятга эришишни орзу қилади. «Кўк-анорранглилар» раҳбарияти эса футболчини «дахлсиз» деб ҳисоблайди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Марк Берналь 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди. Машҳур Transfermarkt портали экспертлари «Барса»нинг умидли тарбияланувчиси қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













